Селекторда ҳайфсанлар, огоҳлантиришлар ва истеъфолар
Ҳайфсанлар, огоҳлантиришлар, истеъфолар — бари бир селектор давомида
11 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.
Йиғилиш давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариевга “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” раиси в.б. Х.Хасиловга “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси Ф.Абдурахмонов, "Ўзметкомбинат" директори Р.Пирматов, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосари Ш.Алиризаевга қатъий огоҳлантириш берилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев ва унинг ўринбосари А.Асомов масалани ичига кирмаётгани, пастга тушиб тизимда амалий натижалар қила олмаётгани танқид қилинди. «Озиқ-овқат саноати бўйича бир ой муддатда ўзгариш қилмаса, уларга қатъий чоралар кўрилади», — деди Президент.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 869

