Самарқанддаги тест синовларида жиддий муаммолар аниқланди

Matn1-avgust, 2018, 14:221 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

​​Хўўўўш... Тестлардаги жамоатчилик назоратини бошлаймиз. Илк катта муаммо! Камера ва микрофонларимиз Самарқанд вилоятига қаратилган.

👉 Самарқанд вилоятида тестлар 5 та бинода бўлиши керак эди, лекин интернетда камералар фақат 4 ва 5-биноларни кўрсатмоқда.
http://test2018.uz/sa

👉 Самарқанд давлат университети академик лицейи спорт залидаги камералар эрталаб кўрсатмаётган эди (1-расм), ҳозир бутунлай олиб ташлашибди.

👉 Ээээнг қизиғига энди келяпмиз. Телеграмдаги бир каналда биология фанидан бугун тушган саволларнинг расми тарқатилди (2-расм).

Айтишларича, бу расмлар Самарқанд давлат тиббиёт институтидан олинган расмлар экан. Яна ҳам энг қизиғи Телеграм каналига илк сурат соат 11:03 да қўйилган. 1-сменада тест синовлари 11:00 да тугаган эди.

Саволларим бор:

1. Нима учун камералар ҳалигача ишламаяпти?
2. Қанақа қилиб тест саволлари китобларини бемалол расмга олиб бошқаларга юборишяпти?
3. Телефонни олиб кириш ва ундан фойдаланиш учун шароит яратиб беришдими?

Самарқандда эски тос, эски ҳаммомми?

Бунга мутасадди ташкилотлар расман изоҳ беришларини сўраймиз!!!

Суриштирувларимизни давом эттирамиз. Шу каби маълумотлар бўлса, менга @xushnudbekuz_bot орқали юборишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek