Самарқандда тест синовлари қандай ўтмоқда

Matn1-avgust, 2018, 23:342 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобиловнинг тест жараёнларига муносабати:

Бу йилги тест синовлари Самарқанд шаҳридаги 5 та спорт мажмуасида (СамДУ лицейи спорт залида, Педагогика ва спорт коллежининг спорт залида ва болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 3 та спорт залида) бўлиб ўтмоқда.

Унда бир пайтнинг ўзида бир сменада 3060 та, бир кунда эса 6120 та абитуриент қамраб олинади. Бу йил хужжат топширган абитуриентлар сони эса 55778 тани ташкил этади.

Самарқандда тест синовларига жуда катта тайёргарлик кўрилди, барча спорт заллари таъмирланди, янги парта ва стуллар харид қилинди, залларда мўътадил ҳаво ҳароратини сақлаб туриш мақсадида 42 та юқори қувватда ишловчи кондиционерлар ўрнатилди.

Натижада, залларда ҳаво ҳарорати 25 даражани ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун табиий соя-салқин жойлардан кутиш жойлари ташкил қилинди ҳамда салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил қилинди.

1 август куни эрталаб компьютерлаштирилган тизим сервери билан монитор орасидаги масофа узоқлиги ва кучланиш юқорилиги сабабли Самарқанд тиббиёт коллежи ҳовлисида ташкил қилинган ота-оналар кутиш жойидаги 5х4 метр ҳажмдаги лед-монитор орқали тест жараёнини намойиш қилиш чекланди.

Шунга қарамасдан залларга тест синови жараёнини тасвирга тушириш мақсадида ўрнатилган барча камералар узлуксиз ишлаб турди.

Ота-оналар ўртасида турли хил миш-мишларнинг ва норозичиликларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналардан иборат “Жамоатчилик назорати” гуруҳи ташкил этилди ва 28 нафар она-оналар тест ўтадиган биноларга бориб, абитуриентларга ҳалақит бермаган холда жараён билан танишдилар, камералар ишлашини ўз кўзлари билан кузатишди.

Шу орада компьютер тизимидаги носозлик бартараф этилди ва камералар мониторларга уланди. Ота-оналар ўтирган жойида 3 та 5х4 метр ҳажмдаги лед-мониторларда тўғридан тўғри узатилди.

Кунинг иккинчи яримида бизда барча камера ва мониторлар камчиликсиз ишлади.

Интернетда бугун тестда бўлган абитуриентлар текшириб киритиш қаттиқ эмаслиги, назорат пости 1 та эканлигини ёзишган.

Асосий назорат пости ҳақиқатдан 1 та. Унда 17 та яқиндагина харид қилинган металлодетектор рамка ўрнатилган. Агар биз яна бир пост қўядиган бўлсак (абитуриент учун сунъий тўсиқ) абитуриент ортиқча стрессга тушиб ҳаяжонланиши турган гап. Биз бунда уларни имтиҳондан олдин қийин аҳволга солган бўламиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, биз бўлиб ўтган техник носозлик учун ота-оналардан узр сўраймиз.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek