Саида Мирзиёевага уйсиз ҳайвонлар бўйича мурожаат йўлланди

Foto7-mart, 2020, 09:041 daqiqa0 koʻrish

Сўнгги кунларда уйсиз ҳайвонларнинг инсонлар томонидан қийноқларга солиниши долзарб муаммолардан бири бўлиб турибди.

Facebook‘нинг бир гуруҳ фаол аъзолари Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёевага айнан мана шу муаммо юзасидан видеомурожаат йўллабди. Улар уйсиз ҳайвонларга бўлган муносабат ҳақида гапириб, Саида Мирзиёевадан ёрдам сўрашган.

Видеомурожаат сўнгида улар #Cаидапомогите (Саида, ёрдам беринг) ҳештеги ёзилган баннерни кўтариб чиқишган ва интернет фойдаланувчиларидан видеони тарқатишда кўмак сўрашган.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek