Байрам муносабати билан 83 нафар аёл афв этилди

Matn6-mart, 2020, 21:101 daqiqa0 koʻrish

⚡️Байрам муносабати билан жиноят содир этган бир гуруҳ аёллар афв этилди

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёев жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган айрим маҳкума аёлларни афв этиш бўйича Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди.

Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Яъни, жами 58 нафар аёл жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда.

Шунингдек, 25 нафар маҳкума аёлга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган аёлларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek