Рейхстаг биноси ва унинг рамзий маънолари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБу – Рейхстаг биноси, унда Германия Парламенти (Бундестаг) жойлашган.
1995 йили Рейхстаг биносини қайта реконструкция қилиш бошланади, қурилиш ишларига танловда ғолиб бўлган инглиз архитектори Норман Фостер томонидан бошчилик қилади.
Рейхстагнинг тепасидаги ойнаванд гумбазга эътибор бердингизми? Ушбу гумбаз ёнида ва унинг ичида исталган одам бемалол сайр қилиб юриши мумкин. Мутлақо бепул. Фақат бунинг учун Бундестаг расмий сайтида олдиндан рўйхатдан ўтсангиз кифоя.
Рейхстаг биносининг бундай дизайнида 2та асосий рамзий маъно бор экан:
Шаффофлик – яъни исталган инсон бино тепасидаги ойнаванд гумбаз орқали парламент муҳокамасини кузатиб тура оларкан. Ўша юқоридаги гумбаздан шундоқ пастга қарасангиз, парламентнинг катта мажлислар зали кўриниб тураркан.
Халқнинг парламентдан устунлиги – одамларни бинонинг томига чиқариб, сайр қилдириб қўйиш орқали Бундестагдагилар халқни ҳамма нарсадан, ҳатто қонун чиқарувчи олий ҳокимият органидан ҳам устунлигини таъкидлашар экан.
Ҳа, айтганча, Рейхстаг дунёдаги энг кўп турист ташриф буюрадиган парламент биноси ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, ҳар куни 8-10 минг нафар турист ташриф буюради.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ




