Тест жараёнларини онлайн кузатиш учун портал ишга тушди
Республикадаги барча павильонларда ўтадиган тест жараёнларини онлайн кузатиш учун www.test2018.uz портали ишга тушди! Бу ҳақида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
👉 Имтиҳонлар бўлиб ўтадиган бино ва объектларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида, 1400 дона видеокузатув камералари ўрнатилди.
👉 Камераларнинг айланма ҳаракатини таъминлаш учун 29 та махсус пулт бошқаруви жорий қилинди.
👉 Маълумотларни сақлаш учун 1800 террабайт ҳажмдаги махсус сервер ишга туширилди.
👉 Имтиҳонга кириш жараёнида ҳар бир абитуриент шахси маълумотлар базасининг марказий серверига уланган, қиёфани аниқлайдиган махсус камера орқали текширувдан ўтказилади.
👉 Имтиҳонлар ўтказилаётган объектлар яқинидаги махсус кутиш ҳудудларида ота-оналар, абитуриентларнинг яқинлари йирик экранларда имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиши мумкин.
👉 Қабул имтиҳонларини UZDIGITAL TV телеканаллар тармоғи орқали жонли эфирда кўриш учун техник имконият ҳам яратиб берилади.
Каналга уланиш: 👇
@xushnudbek
