Абдужаббор Абдувоҳидов Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.
«Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, у президент девонида Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича секторга бошчилик қилади.
У бу лавозимда 2017 йил ноябридан буён ишлаб келаётган Рустам Собирович Қосимов ўрнини эгаллади.
Ўз навбатида Рустам Қосимов Рустам Комилов ўрнига Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган, у шунингдек Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимини сақлаб қолган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

