Rektorlarga majburiy forma va o'qish haftasi haqida murojaat
Ректорларга мурожаат
Қизиқ, ахир қанақасига «Нархоз»да мажбурий форма бекор қилиниши мумкин? Бизнинг таълим тизимимизда талаба галстук тақмаса ёки узун пайпоқ киймаса, ҳеч қанақа илм олиш мумкин эмаслигини исботлаб беришгандику. Маънавиятимиз, қадриятларимиз қаерда қолади?! Эҳ, энди наҳотки «нархоз» талабалари илмсиз бўлиб қолишса... Бўмапти, мажбурий формасиз талаба ҳам талабами?!
5 кунлик ўқиш дегани - бу нимаси бўлди? Ахир талаба кўпроқ ўқиши керак, уни бутун ҳафта давомида дарсларга кўмиб ташласак, юкламаларни кўпайтириб, мустақил таълим учун бир дақиқа ҳам бўш вақт қолдирмаслигимиз керак эмасми?
Ҳурматли бошқа ОТМларнинг ректорлари, Сизлар зинҳор бу ишни қила кўрманг. "Чириган" ғарбга интилаётган айрим янгича қарашли ректорларнинг ортидан асло бора кўрманг. Сиз ўша совет давридаги алмисоқдан қолган мажбурий формаю, 6 кунлик ўқишда қолаверинг. Ана шунда сифат таъминланади. Сизлар тўғри йўлдасиз, ишонинг.
👉 @xushnudbek 👈
