Расул Кушербаев ижтимоий тармоқлардаги хабарларга муносабат билдирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0tahrirlangan

Депутат Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлар бўйича ўз муносабатини билдирди. Жумладан унда шундай дейилади:

«Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда мен билан боғлиқ хабарлар ва видеоматериал муаллифининг мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни билдириб ўтмоқчиман.

Янгийўллик тадбиркор видеода баён этган ҳолатлар, ер участкаси билан боғлиқ вазият ва бошқа ишлар бўйича айрим прокуратура масъулларининг менга айблов уюштириш, мажбуран кўрсатма олишга уринишлари ҳақида фуқаролар томонидан менга ҳам мурожаатлар бўлган ва уларни имкон даражасида ўрганганман.

Ушбу ҳолатлар бўйича ҳуқуқий бахо бериш, депутат фаолияти, ўзи ва оиласи дахлсизлиги билан боғлиқ кафолатларни тўлиқ таъминлаш юзасидан тегишли юқори идораларга мурожаат қилганман.

Умид қиламанки, барча ҳолатлар ҳеч қандай таъсирларсиз холис ўрганилиб, ҳуқуқий бахо берилади, депутат дахлсизлиги, шаъни ва ишчанлик обрўси таъминланади.

Эслатма учун депутатнинг одамларга, тадбиркорларга ҳуқуқий кўмак бериши, мулоқот қилиши, дўстларга эга бўлиши, халқ дардини эшитиб ҳар қандай вазиятда ҳам фуқароларнинг ёнини олишга уриниши қонунбузарлик бўлиши мумкинмас. Бу фақат айрим нопок шахсларнинг дунёқараши холос.

Бўлаётган ишлардан қаттиқ хафаман.

Барчага эътибор ва маънавий қўллов учун раҳмат!»

Муносабат тугади.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳам бу гап-сўзлар юзасидан ўз муносабатини билдирди ва депутатга нисбатан прокуратура органлари томонидан қандайдир таъсир кўрсатишга уринилаётганини инкор этди. Бундай асоссиз иддаолар ортидан келиб чиқаётган шов-шувлар жамоатчилик фикрини чалғитиши баробарида холис терговга таъсир қилиши эҳтимолини юзага келтираётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Бош прокуратура хабарида янгийўллик тадбиркорлар билан боғлиқ жиноий иш тафсилотларини ҳам баён қилинган. Батафсил.

«Дастлабки тергов жараёнида айбланувчиларга нисбатан руҳий ёки жисмоний босим ўтказганлик ҳолати бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган», - дейилади хабарда.

Биз ушбу ҳолат қонун доирасида тегишли ташкилотларнинг назорати остида жиддий кўриб чиқилишини истаймиз. Агар ростдан миш-мишлар рост бўлса, тергов органларидаги масъул шахслар, агар бу тадбиркорларнинг шунчаки ўйини бўлса, унда албатта туҳмат қилганлар тегишли жавобгарлигини олиши керак. Биз эса ҳозирги ҳолатда Расул Кушербаев томондамиз ва барчаси хайрли тугашига тилакдошмиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek