Остона шаҳрининг номи Нур-Султон дея ўзгартирилди
РАСМАН: Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг номи Нур-Султон дея ўзгартирилди
Бу ҳақида Қозоғистоннинг вақтинчалик Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев махсус Фармонни имзолаган.
Шу ўринда у бугуннинг ўзида Қозоғистон Конституциясига ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунга ҳам имзо чеккан. Чунки Қозоғистон бош қомусининг 2-моддасида мамлакат пойтахти Остона шаҳри эканлиги қайд қилинганди, Конституцияга ўзгариш киритмасдан пойтахт номини ўзгартириб бўлмасди.
Биздаги қонунлар нима дейди?
Хўш, мабодо қачондир пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг номини ўзгартириш таклифи билдирилса, унда буни ким ҳал қилади?
Ўзбекистон Конституциясининг 78-моддаси 11-бандига биноан, туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киради.
Қозоқларда сал бошқачароқ экан, улардаги қонунга кўра, бу масала Президент Фармони билан ҳал қилинаркан.
Менинг фикримча, ҳар қандай ҳолатда ҳам, мамлакат пойтахтининг номини ўзгартириш, уни бошқа жойга кўчириш учун умумхалқ референдуми ўтказилиши шарт.
Зеро Конституциямизнинг 9-моддасида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилиши белгиланган.
Қозоғистонда нима учун референдум ўтказилмади, ҳайронман. Ҳа, майли, бу уларнинг ички иши, ўзлари билишади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

