Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи якунланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев расмий кутиб олиш маросимида
Президентлар икки мамлакат делегация аъзолари билан саломлашмоқда
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаевнинг тор доирадаги музокаралари
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари
Президентлар ўртасида ҳужжатларни алмашиш маросими
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевнинг учрашуви
Шавкат Мирзиёев музей экспонатлари билан танишмоқда
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилишида фахрий меҳмонлар китобига қайд ёзмоқда
Шавкат Мирзиёев Рақамли ҳукумат офисида мутахассислар билан суҳбатда
Ташриф якунида Шавкат Мирзиёевни кузатиш маросими

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи хроникаси:

— эрта тонгда Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйилди;

— Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди;

— сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди;

— Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди;

— самарали музокаралардан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди;

— ОАВ вакиллари учун брифингда Президентлар музокаралар натижаларидан мамнунлигини билдирдилар;

— Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди;

— Президентлар Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашди;

— Шавкат Мирзиёев Нур-Султон шаҳридаги Рақамли ҳукумат офисига ташриф буюрди;

— Шу билан Қозоғистонга давлат ташрифи якунланди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 3
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek