Қурилиш майдончалари аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Экскаватор қурилиш майдончасида котлован қазимоқда, ёнида юк машинаси турибди

Ижтимоий тармоқларда қурилишлар мавзусидаги негатив постлар кўпайган. Ёғингарчилик бўлса лой-балчиқ, кун исиса чанг-тўзон кузатиляпти. Вазият соғлиқ учун хавфли даражага етиб қолди. Натижада аҳолининг эътирозлари янада кучайиб кетмоқда.

Маҳаллалар ичкарисида бошланган қурилишлар тўхтаб қолган, бу эса у ердаги аҳолига қўшимча ноқулайликлар туғдирмоқда. Айниқса «снос» қилинган, «котловани» қазиб қўйилган ва шу бўйи тўхтаб қолган қурилиш майдончалари чанг-тўзонидан ташқари ички йўлларни ҳам тўсиб қўйгани ҳақида ёзишмоқда.

Яқинда бошланадиган баҳорги ёғингарчиликлар мавсумигача шу қурилишлар ё уёқлик, ё буёқлик бўлгани яхши эди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek