Қўқондаги жиноий гуруҳнинг қотиллик жинояти фош этилди

Matn4-fevral, 2019, 12:112 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Қўқондаги жиноий гуруҳ қотиллик ҳам содир этган

Қўқон шаҳрида одамларни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ўзгаларнинг мулкини босқинчилик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилган жиноий гуруҳ қўлга олиниб, уларга нисбатан суд ҳукми чиқарилган эди.

Собиқ ички ишлар ходими бош бўлган мазкур жиноий гуруҳ қотиллик жиноятини ҳам содир этгани аниқланди.

М.Олимов (исмлар ўзгартирилган) Қўқон шаҳар ИИБ ҲООБ профилактика нозири лавозимида ишлаб келган даврда Ш.Назарова билан танишиб, шаърий никоҳ асосида унинг хонадонида яшаб келиб, қиз фарзандли бўлишиб, оила қуришга аҳдлашган бўлсада, онаси унга уйланишига розилик бермасдан, 2014 йил январь ойида онасининг тавсиясига кўра К.Г билан қонуний никоҳдан ўтиб, унга уйланади. Буни М. Олимов Ш.Назаровадан яширишга ҳаракат қилган бўлишига қарамасдан у бундан хабар топиб, К.Гнинг иш жойига бориб у билан ўзаро жанжаллашган ва М. Олимов қонуний турмуш ўртоғи К. Г билан яшашни давом эттирса, унинг жиноий шериклари билан амалга оширган қонунга хилоф ишлари ва ахлоққа зид қилмишлари ҳақида маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарларига топширишни билдирган. Шу билан топширмаслик эвазига 4 минг АҚШ доллари беришни талаб қилиб, уни қўрқитиб келган.

Шундан сўнг, М. Олимов, укаси Учкўприк туманида профилактика инспектори вазифасида ишлаб келаётган Ж.Олимов ва шериги А.Бакиматовлар билан бир гуруҳ бўлиб, муқаддам содир этган жиноятларининг фош этилишини олдини олиш учун Ш.Назаровани қасддан ўлдириш ҳаракатига тушишади. Улар 2014 йил 25 апрель куни соат 00:18 ларда Ш.Назарованинг яшаш хонадони олдига келишиб, уни машинага ўтирғизади. Аёл қабиҳ ниятли бу кишиларнинг қўлида ўлим топди.

Шундан сўнг, олдиндан келишувга кўра, мазкур қотиллик жиноятини яшириш мақсадида унинг мурдасини қабристонга олиб келишиб, кўмиб юборишган.

Орадан йиллар ўтиб, уларнинг бошқа жиноятлари юзасидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида ушбу қотиллик жинояти ҳам фош этилди.

Жиноят ишлари Фарғона вилояти судининг ҳукми билан М. Олимовга аввалги жазони янги жазога қисман қўшилиб, узил-кесил ўташ учун 20 йил, Ж. Олимов ва А. Бакиматовларга эса 19 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek