Янги уй сотиб олишда прописка бўйича маслаҳатлар
Пропискага оид савол
#муштарийдан_савол
САВОЛ: Биз учта ака-укалармиз. Ҳаммамизнинг оиламиз бор. Новостройкадан квартира олиш арафасидаман. Агар ман ўзимга расмийлаштирсам фақат ўзим ва мани оилам прописка олишади. Агар дадам (ёки онам) номига янги квартира олсак, уч ака-укалар (оиласи билан) ҳам прописка олишадими? Мақсад битта квартира сотиб олиш орқали, битта ўзим ва оилам эмас, укаларим ҳам оилалари билан пропискали бўлиш. Жавоб учун раҳмат.
ЖАВОБ: Ҳа, жуда тўғри ўйлаяпсиз. Бунда 3та вариантни келтириб ўтаман, энг маъқулинин ўзингиз танлайсиз.
1️⃣ Агар ўз номингизга олсангиз, унда фақат Сиз (1-банд), ота-онангиз ва фарзандларингиз (2-банд) ҳамда турмуш ўртоғингиз (5-банд) пропискага кириши мумкин.
Бундай вазиятда ака-укаларингиз прописка олишолмайди, чунки 2-банд билан кирганлар (яъни ота-онангиз) бошқа қариндошларини (турмуш ўртоқ ҳамда фарзандлардан ташқари) пропискага олиб кира олмайди.
2️⃣ Агар уйни отангиз (ёки онангиз) номига олсангиз, унда улар орқали пропискага кириши мумкин бўлганлар рўйхати кенгаяди. Булар:
👉 ота-она сифатида бобо ёки бувингиз (2-банд);
👉 турмуш ўртоқ сифатида онангиз (ёки отангиз) (5-банд);
👉 фарзанд сифатида Сиз ва ака-ука, опа-сингилларингиз (2-банд);
👉 набира сифатида Сиз ва ака-укаларингизнинг фарзандлари (2-банд);
👉 кейинчалик Сизлар орқали турмуш ўртоқларингиз (5-банд).
3️⃣ Агар мабодо бобо ёки бувингиз ҳаёт бўлса, унда уйни улардан бирининг номига олишни тавсия қиламан. Ана шунда пропискага кирувчилар сафи янада кенгаяди. Булар:
👉 бобо ёки бувингизнинг ота-онаси (агар ҳаёт бўлишса) (2-банд);
👉 фарзанд сифатида отангиз (ёки онангиз), амаки-амма ёки тоға-холангиз (2-банд). Бу бобо-буви қайси томондан бўлишига боғлиқ. Масалан, ота томондан бобонгизнинг номига олсангиз, унда фарзанд сифатида отангиз, амаки ва аммаларингиз пропискага киришади;
👉 набира сифатида Сиз, ака-ука ва опа-сингилларингиз, амаки-амма (ёки тоға-хола)ларингизнинг фарзандлари (2-банд);
👉 кейинчалик Сизлар орқали фарзандларингиз (2-банд);
👉 кейинчалик Сизлар орқали турмуш ўртоқларингиз (5-банд).
Шу сабабли ўз номига янги уйлардан олмоқчи бўлаётганлар агар зарурият туғилса, кўпроқ киши прописка олиши мумкин бўлган вариантни танлашни маслаҳат бераман. Бошқача айтганда – «даврани кенгроқ олинг, ўйнанг-кулинг, дўстларим».
❗️ЭСЛАТМА: 2 ва 3-вариант танланганда эртага мол-мулк можароси пайдо бўлмаслиги ва кўнгил хотиржамлиги учун ўз номингизга васиятнома ёздириб олишни ҳам унутманг. Бунинг уят жойи йўқ ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 👍 2
