Qirg'iziston parlamenti atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Бугун Қирғизистон парламенти атрофидаги панжаралар олиб ташланаётган экан. Хабарда айтилишича, бу парламентни янада халққа яқинлашишига хизмат қилади.
Кактус Медиа нашри бошқа давлатлар парламенти атрофида панжаралар бор-йўқлиги билан қизиққан. Рўйхатда келтирилган 11 та давлат орасида Ўзбекистон ва Арманистон парламентлари орасида панжаралар бор экан, қолганларида йўқ.
Биз Олий Мажлис олдидаги панжаралар ҳақида кўп бора ёзганмиз. Ўтган йили сайлов арафасидаги дебатларда партия раҳбарлари бу тўсиқлар олиб ташланиши ҳақида кўп гапирганди, лекин орадан 1 йил ўтди, ҳозирча натижа йўқ.
👉 @xushnudbek 👈




