Қибрай туманида 2 та университет кампуси қурилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Қибрай туманидаги янги лойиҳалар харитаси: Олимпия шаҳарчаси, боғ, шифохона ва университетлар ҳудуди

Қибрай туманида 2 та университет кампуси қурилади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Қибрай туманида “Тошкент-Шарқий” аэродроми яқинида 155 гектарлик боғ барпо этилади. Боғнинг ёнида 160 гектарга Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳам режалаштирилган.

Ҳудудда шифохона, экспо, савдо ва кўнгилочар марказ биноларидан ташқари 2 та университет ҳам жойлаштирилиши режалаштирилган.

"Ўзбекистон24" телеканали лавҳасидаги кадрда олийгоҳларнинг бири Юридик университет (лойиҳада институт деб хато ёзишганга ўхшайди) бўлиши акс этган. Яъни ТДЮУни шаҳар марказидан кўчириш режа қилиняпти шекилли.

Ҳозирча иккинчи университет айнан қайси бўлиши ҳақида аниқ маълумот йўқ.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek