Қайроққум сув омбори ҳақидаги хабарлар ёлғон чиқди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев тунда автомобил устида туриб аҳолига мурожаат қилмоқда

14 январь куни ярим тунда ижтимоий тармоқлар орқали Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида ёлғон хабарлар тарқалди.

Бу хабар тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманларда жиддий ваҳима уйғотган. Айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққан ҳолатлар ҳам бўлди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бундан хабар топган вилоят ҳокими туманларга етиб борган. 

Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига ҳеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирди. Ҳоким аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирди.

Шунингдек, Ўзбекистон ФВВ ҳам расмий хабар бериб, Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишлаётганини маълум қилди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek