Прописка тизимидан воз кечиш ҳақида мурожаат
Журналист Азиза Қурбонава ўз Телеграм каналида (@aqurbonova) лаънати прописка тизимига оид хотиралари билан ўртоқлашибди. Ростини айтсам, жуда мазза қилдим. Таъсирланиб, этларим жимирлаб, кўз олдимда тасаввур қилиб ўқидим. Прописка ҳақида ёзган барча мақолаларимни шу биргина эсдаликка алмашган бўлар эдим :)
Сизга ҳам илиндим.
https://telegra.ph/Stoplaughingatpeople-06-25
Бу эсдаликларнинг барчаси Тошкентда туғилиб ўсган инсон тилидан айтилаётгани ҳам анчайин таъсирли.
Прописка ҳақидаги бирламчи мақолаларимдаёқ менда доимий прописка борлиги, аллақачон - 2012 йилдаёқ 2-банд билан ўша зорманда пропискани олганимни айтиб ўтгандим.
Бундан асосий мақсад - ўзимга кераклиги, аламзадалагим ёки шахсий манфаатим учун буларни ёзмаётганимни билдириб қўйиш эди. Чунки тепадагилар орасида «шу болага прописка беринглар, овози ўчсин» деган гап-сўзлар бўлмаслигини, бу айтилаётган гаплар 1 ёки 2 кишининг шахсий муаммоси эмас, балки халқ ва миллат дарди, ташвиши эканлигини тушунишларини истаганман.
Барака топгурлар, илтимос, ҳалиям кеч эмас, халқни пропискали ва пропискасиз икки тоифага ажратувчи, солиқ тўловчиларни бирини иккинчисидан устун қўйувчи, шу халқ вакили бўлган вилоятликларни давлат олдида қадрсиз эканлигини таъкидловчи, фуқароларни таҳқирловчи бундай тизимдан воз кечайлик. Илтимос, Сизлардан, Худо хайрингизни берсин, илтимос...
👉 @xushnudbek 👈

