Жамшид Қўчқоров прописка тизимини бекор қилиш ҳақида

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатида прописка масаласи тилга олинганининг муҳим ва фойдали томони шундаки, энди юқори даражадаги мансабдорлар ҳам қўрқмасдан бу лаънати тизим ҳақида қарши фикр билдира оладилар. Илгари прописка мавзусида гап очилса, “юқоридагилар нима деркин” дея, эҳтиёткор бўлишарди.

Масалан, бугунги Халқаро пресс-клуб йиғилишида Бош вазир ўринбосари - молия вазири Жамшид Қўчқоров прописка ҳақида шундай дебди:

“Прописка тушунчаси ҳеч қаерда йўқ. Бизда ҳам йўқ бўлиши керак. Европада нега ривожланиш даражаси юқори, чунки аҳоли у ерда мобил. Масалан, фуқаро бир ҳудуддан нарсаларини машинага ортади ва кўчиб кетади. Биздачи, бир неча йиллардан бери бир шаҳардан, ёки қишлоқдан силжимасдан яшаб келаётган ватандошлар бор”.

Хуллас, шу масала қайта очилганидан максимал даражада фойдаланиб, бутунлай пропискани йўқотишга ҳаракат қилишимиз, турли давраларда олдингидан ҳам кўпроқ бонг уришимиз керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek