Президент таълимдаги эскирган усулларни танқид қилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganПрезидент маърузаларнинг зерикарли эканлигини ва конспектлар ёздиришни танқид қилди
Бугун Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий ўқув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қуйидагилар таъкидланди:
✅ олдинда жорий ўқув йилини сифатли якунлаш вазифаси турибди, хорижий давлатлар тажрибаси ва бугунги вазиятдан келиб чиқиб, олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини онлайн шаклда ўтказиш режалаштирилмоқда;
✅ вазиятга қараб, ўқув юкламаларни ва дастурларни қайта кўриб чиқиш, ОТМларда амалий кўникмаларни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланди;
✅ ОТМларга режа ва дастурларни иш берувчилар талабидан келиб чиқиб мустақил тасдиқлаш ваколати берилади;
✅ зерикарли маърузалар ўқиш, конспектлар ёздириш каби ўзини оқламаган усуллардан воз кечиб, таълим методикасини ривожлантириш ва педагоглар савиясини ошириш ғоят муҳим масалалиги таъкидланди;
✅ босқичма-босқич масофавий шаклда педагоглар малакасини ошириш, дарс машғулотларини масофадан кузатиш, баҳолашда инсон омилини камайтириш ҳақида топшириқ берилди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👎 1


