Prezident Matematika institutiga tashrif buyurdi
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Шавкат Мирзиёев: Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим
Президентимиз бугун Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.
Шу ерда таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқот бўлди.
Охирги беш-ўн йилда математика йўналиши бўйича университетларни битирган ёшларни топиб, хоҳишига қараб қайта тайёрлаб, мактабларга, фан номзодларини эса ОТМларга ишга жалб этиш муҳимлиги таъкидланди. Математика кафедра мудирларини сайлаш тартибини жорий қилиш бўйича кўрсатма берилди.
– Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.
👉 @xushnudbek 👈





