Юксалиш ҳаракатида ижтимоий-сиёсий вазият муҳокама қилинди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0


Бугун «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида “Ижтимоий-сиёсий вазият ва барқарорлик” мавзусида жамоатчилик мулоқоти ташкил этилди. Унда ННТ ва илмий марказлар вакиллари, тадбиркорлар, адвокат ва ҳуқуқшунослар, журналист ва блогерлар иштирок этди.
Тадбирда Кун.уз нашри мухбири Алишер Рўзиохунов иккаламиз биргаликда модераторлик қилдик.
Муҳокамаларнинг асосий мавзуси - дунёдаги ва мамлакатимиздаги эпидемиологик ва ижтимоий-сиёсий вазият, хусусан, коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари ортидан хорижда кузатилаётган норозилик намойишлари ва оммавий тартибсизликлар, зўравонликлар, ўғрилик ва талончилик ҳолатлари ҳамда уларнинг юзага келиш сабаблари.
Тадбир давомида айрим давлатлардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, карантиндаги турмуш тарзининг психологик жиҳатлари ва пандемиянинг иқтисодий зарарлари, тартибсизликларнинг сиёсий оқибатлари, тинч митингларни ҳуқуқий тартибга солиш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.
P.S: илгари галстуксиз ўзимни ноқулай ҳис қилардим, ҳозир ниқобсиз :)
