Юридик университет академик лицейига қабул бошланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

​​Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда таълим олиш истагида бўлган ёшлар диққатига!

📌 2020/2021-ўқув йили учун 9-синф битирувчилари ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлиги маълум қилинади.

🖥 Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тартибда амалга оширилади.

🌐 Ушбу ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин: https://bit.ly/2AXaEDU

🔰 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:

• онлайн ариза;
• шахсни тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;
• 9-синфни тамомлаганлик тўғрисида маълумотнома;
• 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат;
• танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.

⏰ Онлайн рўйхатдан ўтиш 2020 йил 30 июнга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак тор кўчаси, 10-уй.

☎️ Телефонлар: (71) 241-72-44, (71) 241-75-54.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek