Паспортида муаммоси бор абитуриентлар учун қўшимчалар
Паспортида муаммоси борлар бўйича айрим қўшимчалар:
➖ кечаги хабаримизда айтилган 4-тоифа ОТМларга бориши шарт эмас экан. Яъни паспортини йўқотган ёки шикастлаган, янги паспорт олиш учун ариза берган, аммо ҳали паспорти тайёр бўлмаганлар эски паспортининг маълумотлари билан ДТМ сайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Кейинчалик янги паспорт олганда эски паспорт билан рўйхатдан ўтганлиги муаммо бўлмайди. Аммо тестгача улар албатта янги паспорт олишга улгуришлари керак, йўқса тестга қўйилмайди;
➖ паспорт олиш ёшига етган, лекин ҳали паспорт олишга улгурмаганлар учун 1-иловадаги (олдинги 9-шакл) маълумотнома фақат рўйхатдан ўтиш учун берилади. Лекин тестга кириш учун уларда паспорт албатта бўлиши, яъни тест бошлангунга қадар паспорт олишга улгуриши керак;
➖ олинган маълумотларга кўра, бугун - якшанба куни ҳам абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида кўплаб туманлардаги паспорт столлар ишлайди. Фақат овора бўлиб қолмаслик учун боришдан олдин имкон қадар телефон рақамини топиб, аниқлаштириб, кейин борсангиз маъқулроқ бўлади.
👉 @xushnudbek 👈

