ТДЮУ тест синовларида сохтакорлик аниқланди

Matn2-avgust, 2018, 16:201 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Олинган оператив маълумотларга қараганда, кеча «Ўзэкспомарказ»да Тошкент давлат юридик университетига кириш учун бўлаётган тест синовларида ҳужжатларни қалбакилаштириб, бировни ўрнига кирмоқчи бўлган «уддабурон» қўлга олинган.

Мазкур ишда бир гуруҳ шахслар олдиндан тил бириктириб, ушбу жиноятга тайёрлангани ва содир этгани аниқланган ҳамда уларга нисбатан Бош прокуратура қошидаги Департамент томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу каби ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилганини айтишмоқда.

Бировнинг ўрнига кирмоқчи бўлганлар ёки ўрнига бировни киритмоқчи бўлганлар, ҳалиям кеч эмас, бу фикрингиздан қайтинг.

Зеро текшириш ўтган йиллардагидай эмас, аниқланган заҳоти иккала томон ҳам жиноий жавобгарликка тортилади, жазо муқаррар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тест жараёнлари билан жуда қаттиқ шуғулланишмоқда, ҳатто ижтимоий тармоқларда адолатсизлик ҳақида берилаётган ҳар бир хабар ҳам жиддий ўрганиляпти.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek