Ўзбекистондаги афғон ҳарбийлари бошқа давлатга эвакуация қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Ўзбекистонда қўлга олинган афғон ҳарбийлари бошқа давлатга эвакуация қилинди, Афғонистонга қайтарилмади

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ю.Кабулжанов изоҳ берган.

«Афғонистондаги сўнгги воқеалар туфайли бир гуруҳ собиқ ҳарбий хизматчилар ва Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва қўлга олинган эди. Шу йилнинг 12-13-сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча афғон фуқаролари бошқа мамлакатга эвакуация қилинди», - дейилади расмий вакил изоҳида.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри ўз манбаларига таяниб, Ўзбекистондаги жами 585 афғон учувчиси, экипаж аъзолари ва уларнинг қариндошлари яқин орада АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига учиб кетиши кутилаётганини хабар берган эди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek