Ўзбекистонда Юристлар кунини белгилаш таклифи

Matn3-dekabr, 2018, 22:132 daqiqa0 koʻrish

ТАКЛИФ: Ўзбекистонда «Юристлар куни»ни белгилаш керак

Бугун баъзи дўстларимиз мени юристлар куни билан табриклашди. Бизда бунақа кун йўқ эдику, деб ҳайрон бўлдим. Кейин билсам, бугун Россияда «Юристлар куни» экан. 2008 йилдаги РФ Президенти фармони билан белгиланган ва 10 йилдан буён кенг нишонланаркан.

2009 йилдан буён эса Россияда ҳар йили 3 декабрь куни «Йил юристи» олий юридик мукофот топширилар экан. Бу олий мукофот РФ Президентининг фармони асосида ташкил этилган.

Википедиянинг айтишича, расман «Юристлар куни» Белорусда декабрнинг биринчи якшанбасида, Қирғизистонда июнь ойининг охирги якшанбасида, Молдавияда 19 октябрь куни, Украинада 8 октябрь куни нишонланаркан.

Ҳиндистонда «Юристлар куни» 28 апрелда нишонланади.

2014 йилдан буён эса 25 октябрь - «Европа юристлари куни» этиб белгиланган.

Ва яна кўплаб давлатларда бундай кунни учратиш мумкин.

Лекин Ўзбекистонда ҳозирча «Юристлар куни» белгиланмаган. Тўғри, кўпчилик Конституциямиз қабул қилинган 8 декабрни юристлар байрами деб ўйлашади, лекин аслида бу бутун халқнинг байрами, касбидан қатъи назар.

Ёки кўпчилик маълум бир ташкилотлар байрамини юристлар куни деб, тасаввур қилишади, масалан, ички ишлар ходимлари куни (25 октябрь), прокуратура ходимлари куни (8 январь), давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни (5 апрель) ва ҳ.к. Лекин бу ҳам «Юристлар куни» ҳисобланмайди, чунки юристлар фақат шу ташкилотларда ишламайди.

Шунга кўра, имкони бўлса Ўзбекистонда алоҳида «Юристлар куни»ни белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Айнан қайси кун, деган саволга ҳозирча менда бирор таклиф йўқ. Тарихий ҳужжатларни титкилаш керак бунинг учун.

Юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштиришда ваколатли орган сифатида Адлия вазирлиги шу ҳақида ташаббус кўрсатса яхши бўларди (балки аллақачон бу бўйича ишлар олиб борилаётгандир, ким билсин).

Бу шунчаки таклиф холос.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek