Ўзбекистонда оммавий тадбирларга чекловлар кучга кирди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0❗️Бугундан бошлаб оммавий тадбирларга айрим чекловлар кучга киради
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:
🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;
🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:
👉 томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;
👉 томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;
👉 томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;
👉 ташриф буюрувчиларнинг тана ҳарорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана ҳарорати кўтарилган шахсларни дастурга қўймаслик;
👉 томоша ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);
👉 чипталарга “Фақат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликка чақириш;
👉 кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.
👉 @xushnudbek 👈
