Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 8 нафарга етди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganЎзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 8 нафарга етди
Аввалроқ, Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани хабар қилинган эди. Қон таҳлиллари натижасида дастлаб ушбу беморнинг ўғли ва қизида, кейинчалик турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
Шунингдек, бугун ушбу бемор билан мулоқотда бўлган яна бир қариндошида ҳам коронавирус аниқланган.
Бундан ташқари, 14 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли Лондон–Тошкент йўналишидаги 201- рейс билан келган ҳамюртимизда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
Аввалроқ 15 март куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясига қарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция қайд этилгани хабар берилганди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3



