Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ҳолати бўйича қўшимча маълумотни эълон қилди.
👉 Хабарда айтилишича, Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Шу сабабли бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзолари ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган эди. Ихтисослашган лаборатор таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.
👉 Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05-15 да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиа компаниясига қарашли Истанбул-Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈

