Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун балл тизими жорий этилиши мумкин

Matn17-may, 2018, 19:031 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўзбекистонда ҳайдовчиларни баҳолаш учун махсус тизим ишлаб чиқилиши мумкин.

Унга кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасига маълум балл киритилади ва ҳар сафар қоида бузганда ҳайдовчининг балли камайиб бораверади. Бутунлай баллари тугаб қолса, қайта имтиҳон топширишга мажбур бўлади.

Бундай тизим 2017 йилдан Грузияда ишга туширилган эди. Унда ҳар бир ҳайдовчига 100 балл берилади, маст ҳолда ҳайдаса 30 балл, наркотик модда истеъмол қилиб ҳайдаса 40 балл, хавфсизлик камари тақмаса 5 балл кетади.
Gazeta.uz

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 5
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek