Ўзбекистонда 500 дан зиёд бозорлар хусусийлаштирилади
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0tahrirlangan


500 дан зиёд бозорлар хусусийлаштирилади
Бугун мамлакатимизда 2 минг 965 та давлат иштирокидаги корхона мавжуд. Уларнинг аксарияти эски усулда, самарасиз ишламоқда. Ушбу корхоналарнинг ярмидан кўпи ҳатто дивиденд тўлаш имконига эга эмас.
Йил бошидан бери 299та давлат активлари 348 миллиард сўмга сотилди.
Хусусан, собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси, “Самарқандкимё” корхонаси, “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улуши, Қўнғирот сода заводи сотилди. Бу объектларга 425 миллион доллар инвестиция киритилиб, 800 та янги иш ўринлари яратилади.
Келгусида 1 минг 400 га яқин давлат активларини хусусий инвесторларга беришни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга унумсиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 тасини қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусий секторга бериш бўйича топшириқ берилди.
👉 @xushnudbek 👈



