Ўзбекистон давлат консерваторияси пуллик курсларга қабул қилади
Э Ъ Л О Н !
Ўзбекистон давлат консерваториясида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги ихтисосликлар бўйича Касбий-пуллик ўқув курслари ташкил этилади:
- Фортепиано (орган)
- Торли чолғулар
- Пуфлама ва зарбли чолғулар
- Халқ чолғулари
- Эстрада чолғулари
- Академик хонандалик
- Эстрада хонандалиги
Ўқиш истагидаги шахслар иқтидорини инобатга олган ҳолда 2020/2021 ўқув йили касбий-пуллик ўқув курсларига 6-10 октябрь кунлари суҳбат асосида 1- ёки 2-ўқув йилига тингловчи сифатида қабул қилинадилар.
Касбий-пуллик ўқув курслари консерваторияга ижодий (касбий) имтиҳонлар натижасида кира олмаган абитуриентларнинг касбий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш учун имкон яратади.
Касбий-пуллик ўқув курслари тўлов миқдори –
- Ўзбекистонлик тингловчиларга тегишли ўқув йилига бакалавриат босқичи учун тасдиқланган стипендиясиз тўлов-контракт миқдорининг 75%;
- хорижлик тингловчиларга тегишли ўқув йилига бакалавриат босқичи учун тасдиқланган хорижий талабаларга белгиланган тўлов-контракт миқдорининг 75%.
Касбий–пуллик ўқув курсларида ўқиш истагини билдирган шахслар қуйидаги телефон рақамлари орқали боғланиб, керакли маълумотларни олишлари мумкин:
☎️ 71-244-85-85;
📱 91-133-81-87.
1. ЎзДК ректори номига ариза (konservatoriya.uz веб сайтида ёки t.me/konservatoriyauz ) телеграмм каналидан ариза намунасини юклаб олинади.
2. Паспорт (пропискаси билан).
3. Диплом (иловаси билан) ёки 11 йиллик мактаб (шаҳодатномаси).
Маълумотлар (PDF ёки RaR) форматида, онлайн тарзда podkurskonservatoriya.uz@gmail.com электрон манзилига 2020 йил 25 сентябрдан 5 октябрга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.
Касбий-пуллик ўқув курсларига суҳбат натижаларига кўра муваффақиятли ўтган тингловчилар жорий йилнинг 12 октябридан ўқув жараёнларини бошлайди.


