ОТМларда контракт миқдори ошиши ҳақидаги хабарлар таҳлили
Контракт ошдими ўзи ёки ошмадими? Шудир масала
Ёки Суқрот ёки Арасту айтган эди: "Ҳар қандай саволга жавоб бериш мумкин, агар у тўғри қўйилган бўлса".
Уз24 нашрида бир хабар чиқди, сарлавҳани қаранг: ОТМларда контракт миқдори ошгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади
Воо, қандай зўр! Қандай ажойиб хабар! Ҳозир контракт ошгани барчанинг бош оғриғи бўлиб турган пайтда бунақа хабарлар жоннинг роҳатику! Дарров бошқа сайтлар, Телеграм каналлар ҳам Уз24 сайтига ҳавола бериб, қайта чоп этишни бошлашди. Машҳурлик, ура! Аммо, лекин, бироқ...
Бундай янгиликлар "ўлакса хабарлар" туркумига киради. Ичини ўқисанг, на нотўғри, на тўғри. Фақат шов-шув учун сарлавҳаси шиширилган холос.
Хабарда шундай дейилган:
"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарни UZ24'га тасдиқламади. Вазирлик ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ОТМларида тўлов-шартнома нархлари оширилмади."
Бу гапни тўғрилиги шундаки, контрактлар 1 ноябрдан ошмайди. Нотўғрилиги шундаки, контрактлар албатта ошади, фақат 2-семестрдан бошлаб.
Журналист деган, шу жойида аниқлаштирувчи савол берса бўлмайдими? "Контракт бутунлай ошмайдими ёки қайсидир давргачами?"
Ёки хабарни ўзини аниқроқ қилиб ёзишса, батафсилроқ тушунтирса, мундоқ бир ҳуқуқий асосларини кўрсатса бўлмайдими?
Ҳойнаҳой журналист Олий таълим вазирлигига "контракт 1 ноябрдан ошадими?" деган. Улар "йўқ" дейишган. Тамом. Хабар тайёр - контрактлар ошмайди!
Натижада халқ бечора иккиланиб юраверишади, ярми ошаркан дейди, ярми ошмаскан дейди. Мени кечирасизлару, унақамасда энди. Эҳҳҳҳ...
"Аслида бунақа тушунтиришни қайсидир нашр журналисти эмас, биринчи бўлиб давлат ташкилотининг ўзи бериши керак" демоқчимисиз? Бу фикрингизга ҳам қўшиламан, тўғри.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

