ОТМлар янги ўқув йилидан 5 баҳолик тизимга ўтади
Янги ўқув йилидан ОТМлар 5 баҳолик тизимга ўтади
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Одил Абдураҳмонов қуйидаги янгиликлар ҳақида хабар берди:
«Янги ўқув йилида бир қанча ислоҳотларни амалга оширишга ҳаракат қилдик. Хусусан, бу йилда талабалар ўзлаштиришини баҳолаш тизими такомиллаштирилган кўринишда жорий этилади. Бунда аввалги 100 баллик тизимдан воз кечилади ва 5 баллик баҳолаш киритилади.
Шу жумладан, педагогнинг якуний назорат имтиҳонларидаги иштирокини истисно этиш амалиёти қўлланилади. Навбатдаги ўзгаришлардан бири «устоз-шогирд» анъанасини жорий этиш мақсадида ўқув юкламаларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар «вақт меъёрлари»нинг янги механизмлари тасдиқланади. Олий таълим муассасаларида педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш янги тартиби белгиланади.
Битирувчи талабалар топширадиган якуний давлат аттестация имтиҳонлари оптималлаштирилади ва асосан битирув малакавий ишлари ёки мутахассислик фанларидан давлат имтиҳонларига эътибор берилади».
Манба: Kun.uz
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek
