ОАВ ва блогерлар учун Заковат турнири эълон қилинди

Matn25-aprel, 2022, 20:412 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Manba:Zakovat intellektual klubi

​❗️Диққат! Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилади

Масс-медиа фонди ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби томонидан 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳамда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб “Заковат” турнири ташкил этилмоқда.

✅ Турнирда Ўзбекистон Республикасида расман фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари жамоаси, шунингдек блогерлардан таркиб топган эркин жамоалар иштирок эта олади.

💰Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм! Бунда:

1-ўрин — 100 миллион сўм;
2-ўрин — 60 миллион сўм;
3-ўрин — 30 миллион сўм;
4-ўрин — 10 миллион сўм билан мукофотланади.

ℹ️ Ҳар бир ОАВ номидан 1 та жамоа иштирок этиши мумкин ва таркибга киритилган иштирокчилар ушбу ОАВда расмий меҳнат шартномаси билан ишлаётган ходим бўлиши шарт (блогерлар учун бундай талаб йўқ).

👥 Жамоалар таркиби 6 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан иборат бўлади (захира иштирокчи мажбурий эмас). Жамоалар таркибида “Заковат” клубининг профессионал билимдонлари бўлишига рухсат берилмайди.

📩 Турнирда иштирок этиш учун ОАВлар Низомда кўрсатилган ариза намунасини тўлдирган ҳолда, ОАВ раҳбари ёки бош муҳаррирининг имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан биргаликда oav@zakovat.tv электрон почтаси орқали ариза юборишлари лозим. Блогерлар эса www.zakovat.tv/blogerlar манзили орқали ўтиб, махсус анкетани тўлдириб юборишлари лозим.

📆 Аризалар 2022 йилнинг 5 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.

🔰 Турнирнинг асосий босқичи “Заковат” интеллектуал ўйини қоидалари асосида, ярим финал ҳамда финал ўйинлари эса брейн-ринг ўйини қоидалари асосида ўтказилади.

📍Турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойи қўшимча маълум қилинади.

🌐 Қўшимча маълумот ва турнир Низоми билан www.zakovat.tv сайтида танишишингиз мумкин.

Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!

➖@zakovat

  • 👍 630
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek