Ўқишни кўчириш бўйича шахсий кабинетдаги ёзувлар изоҳи
Ўқишни кўчиришга топширганларнинг шахсий кабинетида «Rad etilganlik sababi:» деган яна бир қатор чиқиб қолибди. Шунга ур-тўполон, ваҳима. "Нега бизни рад қилишди, нега унақа, нега бунақа" деган гаплар кўпайди.
Барака топгурлар, бу ёзув аризангиз рад этилганини англатмайди. Бу шунчаки алоҳида майдон (қатор)нинг номи холос. Худди юқоридаги «Fuqarolik:», «Pasport:», «Telefon:», «Ta'lim shakli:» каби ёзувлардек.
Ахир «Ariza holati:» деган жойда алоҳида рангда статуслар кўрсатиб қўйилганку. Агар «yangi» деган ёзув турган бўлса, демак ҳали аризангиз кўриб чиқилмаган. Агар ўша ерда «Rad qilindi» деган ёзув чиқса, ана шунда сизнинг аризангиз рад қилинган бўлади ва унинг пастидаги майдонга рад қилиш сабаблари ёзилади. Ҳозир эса у ер бўм-бўш турибди.
Ахир бу жуда ҳам оддий элементар нарса-ку, ўртоқлар.
👉 @xushnudbek 👈
