Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAudio3 daqiqa0tahrirlangan

Audio

2:06

Тест саволларини ишлаш учун қанча вақт берилади?
#abituriyent

Ушбу саволга ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов жавоб берди.

3 та мажбурий фанлар учун — 60 дақиқа (1 соат);

2 та мутахассислик фанлари учун — 120 дақиқа (2 соат).

Жами: 180 дақиқа (3 соат).

Агар кимдадир чет тили ёки бошқа фанлардан имтиёзли сертификати бўлса ва ўша фан учун тест синовидан озод қилинган бўлса, унда 60 дақиқа айириб ташланади. Агар ҳам 2 та мутахассислик фанидан ҳам имтиёзи бўлса, унда 120 дақиқа айириб ташланади ҳамда фақат мажбурий фанлар учун 1 соат вақт берилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлари бор йўналишларга топширган абитуриентлар учун фақат 3 та мажбурий фанга 1 соат вақт берилади.

Ушбу вақт ичига жавобларни белгилаш ҳам киритилган. Яъни бўяш учун алоҳида қўшимча вақт берилмайди.

Суҳбатнинг тўлиқ версияси:
https://t.me/xushnudbek/10487

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek