Абитуриентлар учун овозли чат марафони ташкил этилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Овозли чат марафони спикерлари: Шерзод Асадов, Абдуқодир Тошқулов, Шерзод Шерматов, Эркинжон Турдимов ва Алишер…

Абитуриентлар учун тест синовларидан олдин овозли чат марафони

5 августдан юртимиз бўйлаб тест синовларига старт берилади. 1 миллиондан ортиқ абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун ҳаяжонли дамлар бошланади.

Жараёнлар бутун миллат келажаги учун муҳимлигини ҳисобга олиб, абитуриентларга мотивация ва руҳий далда бериш, тажрибали инсонлардан қимматли маслаҳатлар улашиш мақсадида 3-4 август кунлари каналимиз орқали овозли чат марафони ташкил қиляпмиз.

Марафонда иштирок этувчи спикерлар:

Шерзод Асадов – Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент Матбуот котиби;

Абдуқодир Тошқулов – олий ва ўрта махсус таълими вазири;

Шерзод Шерматов – халқ таълими вазири;

Эркинжон Турдимов – Самарқанд вилояти ҳокими;

Алишер Саъдуллаев – Ёшлар ишлари агентлиги директори.

Бугун - 3 август кечки пайт Абдуқодир Тошқулов ҳамда Алишер Саъдуллаев билан, эртага – 4 августда эса қолган спикерларимиз билан суҳбат қиламиз.

Вақти ҳақида қўшимча маълум қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek