Наврўз байрамида неча кун дам оламиз
Manba:Xushnudbek.uz
Наврўз байрами арафасида неча кун дам оламиз?
Айтиш жоизки, жорий йилда ўтган йилгига ўхшаб Наврўз байрамида 5 кун кетма-кет дам олиш деган нарса йўқ. Бу йил ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Қуйида байрам арафасидаги дам олиш кунлари ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.
Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.
Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
