Навоий шаҳрида 10 ёшли қиз меҳрибонлик уйига топширилди

Matn24-may, 2018, 16:551 daqiqa0 koʻrish

Навоий шаҳар меҳрибонлик уйига хизмат юзасидан келгандик. Ҳозиргина 10 яшар қизалоқни меҳрибонлик уйига топшириш учун олиб келишди. Қизалоқ шу ёшгача ҳеч қаерда ўқимаган, на боғча, на мактаб. Ҳеч ким унинг тақдири билан қизиқмаган ҳам. Дунёқараши, фикрлаши, саводи ҳам шунга яраша 4-5 яшар боланики қатори.

Она ёш, боласини 1 ёшлигида ташлаб кетиб қолган, қаердалиги номаълум. Ота қария (расман никоҳдан ўтишмаган, 2-турмуш), қизча билан умуман иши бўлмаган. Қизча ҳали уёқда, ҳали буёқда яшаб юрган. Лекин бирорта инсон «бу қиз мактабга бормайдими?» деб ўйлаб ҳам кўрмаган. Яхшики кимнидир хаёлига ҳеч бўлмаса меҳрибонлик уйига топшириш фикри келибди.

Ўша машҳур айбловларни эслагим келди:

Маҳалла қаерга қараган? Маънавияти паст экан ота-онани.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek