ММФИ филиалига қабул квоталари тасдиқланди

Matn18-iyun, 2019, 11:281 daqiqa0 koʻrish

ММФИ филиалига квота тасдиқланди
#abituriyent

Ҳукуматнинг Тошкент шаҳридаги “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига қабул тўғрисидаги қарори қабул қилинди (504-сон, 17.06.2019 й.), дея хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

2019/2020 ўқув йили учун “ММФИ” (Москва муҳандислик-физика институти) миллий тадқиқот ядро университети» Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квоталари 100 киши миқдорида қуйидаги мутахассисликлар бўйича белгиланди:

👉 Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси – 25;
👉 Ядро физикаси ва технологиялари – 25;
👉 Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси – 25;
👉 Электроэнергетика ва электротехника – 25.

Филиалда кадрлар тайёрлаш фақат грант асосида амалга оширилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek