Метро бекатлари номи ўзгариши ва аудиоэълонлар муаммоси
2015 йили "Ҳамза" метро бекатининг номи "Новза"га ўзгатирилганда 2-3 ой давомида вагондаги эълон қиладиган аудиоёзув ўзгартирилмаган, ҳар сафар бекатга яқинлашганда бечора машинистлар аудиоэълонни ўчириб қўйишар ва ўзлари "Кейинги бекат "Новза" деб айтишарди. Токи студияга бориб, янги номни аудиога муҳрлашгунгача чамаси 3 ойлар вақт кетганди.
Яқинда "Бунёдкор" бекатининг номи "Халқлар дўстлиги" деб қайта ўзгартирилди. Ҳозир ҳам машинистлар дикторлик қилиб туришибди. Кўрамиз, бу сафар метрополитен раҳбарларига овозни ўзгартириш учун қанча муддат керак экан.
Айтганча, бу сафар уларга анча осон бўлади: эски ёзувни ўчириб юборишмаган бўлса, ўшани қайта қўйишса ҳам бўлаверади )
- 👍 10
