27 та давлат хизмати хусусий секторга ўтказилади

Matn14-may, 2018, 21:251 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

2019 йилнинг 1 январидан қуйидаги 27 та давлат хизматини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда:

1. қўриқлаш хизмати
2. автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш
3. баҳоловчи малака сертификатини бериш
4. риэлторнинг малака сертификатини бериш
5. актуарий малака сертификатини бериш
6. аудитор малака сертификатини бериш
7. чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш
8. электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш
9. ўлчов воситаларининг мувофиқлиги бўйича сертификат бериш
10. сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш
11. одамнинг иммунитет танқислиги вируси мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш
12. товарнинг келиб чиқишига сертификат бериш
13. модда ва материаллар стандарт намуналарининг таркиби ва хоссаларини аттестациялаш
14. Ўлчов аппаратларининг мувофиқлигини сертификатлаштириш
15. ўлчов воситаларининг давлат метрологик текшируви натижаларини тан олиш бўйича гувоҳнома бериш
16. халқаро ташишлар билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорлар ва ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш
17. ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлаш
18. ҳужжатлар нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш
19. ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш
20. мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш
21. кўчмас мулк ижараси шартномаларини тасдиқлаш
22. корхонани ижарага бериш шартномасини тасдиқлаш
23. қарз шартномасини тасдиқлаш
24. корхонанинг олди-сотди шартномасини тасдиқлаш
25. лизинг шартномасини тасдиқлаш
26. кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш битимини тасдиқлаш
27. рента шартномасини тасдиқлаш

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 9
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek