Сиртқи таълим учун контракт миқдорини камайтириш таклифи

Foto5-aprel, 2019, 20:351 daqiqa0 koʻrish

«Менинг фикрим» веб-порталига Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида янги жамоавий мурожаат жойлаштирилди.

https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/2402

Мурожаатда айтиладики, ОТМларда сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.

«Таклифим, сиртқи таълим шаклида ўқувчи талабаларнинг контракт тўловлари суммасини камайтириш лозим», - дейилади жамоавий мурожаатда.

Ҳозирча 9 киши ёқлаб овоз берибди. 90 кун ичида 10 мингта овоз йиғиш керак бўлади.

Мен овоз бердим, Сизни ҳам ижтимоий адолатни таъминлаш учун овоз беришга чорлайман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek