Махсус самолёт Польшага учиб кетди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМахсус самолёт Польшага учиб кетди
Тошкентдан парвоз қилган «Uzbekistan Airways» АЖ махсус самолёти Тошкент вақти билан соат 12:45 да "Катовице" аэропортига қўнади, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги. Ушбу самолёт бугун Польшадан биринчи гуруҳни Ўзбекистонга олиб қайтиши кутилмоқда.
Украинанинг «Краковец» назорат ўтказиш пункти орқали фуқароларимиз ўтказилишини тезлаштириш мақсадида 7 та автобус ижарага олинган. Улар кўмагида шу пайтгача Украина-Польша чегарасига 11 марта қатнов амалга оширилган.
Айни пайтга қадар Ўзбекистоннинг 560 нафардан кўпроқ фуқароси Польша давлат чегарасини кесиб ўтди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1264




