FIFA Россия учун илк санкцияларни эълон қилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

FIFA Россия учун илк санкцияларни эълон қилди:

➖ Россия ҳудудида ҳеч қандай халқаро мусобақа ўтказилмайди, Россия терма жамоасининг уй ўйинлари нейтрал ҳудудда ва томошабинларсиз ўтказилади;
➖ Россия терма жамоаси ҳар қандай мусобақада "Россия" номи билан эмас, балки "Россия футбол иттифоқи (РФИ)" номи остида иштирок этади;
➖ мусобақаларда Россия байроғи ёки мадҳияси ишлатилмайди.

ФИФА ўз баёнотида агар вазият яқин кунлар ичида яхшиланмаса, унда янада оғирроқ чекловлар, жумладан Россия миллий терма жамоасини мусобақалардан четлатиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2197
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek