Мажбурий меҳнатга қарши ПАХТА-2018 лойиҳаси ишга тушди
Мажбурий меҳнатга қарши биргаликда курашамиз!
❗️Янги лойиҳа: ПАХТА-2018!
Сўнгги вақтларда мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳақида кўп ва хўб гапириляпти. Президент ва ҳукуматнинг мажбурий меҳнатга кескин қаршилиги, унинг олдини олиш бўйича чиқарган қарорлари қувонарли албатта.
Аммо бу қарор жойларда қандай ижро этилмоқда?
Ўзбекистонда мажбурий меҳнат бутунлай йўқолди, деб баралла айта оламизми?
Йўқ, менимча! Ҳалиям ҳоким ва бошқа тўралар эски тос, эски ҳаммом қабилида юрганини эшитиб турибмиз.
Бунга қарши Сиз ва биз, биргаликда курашишимиз керак! Жамоатчилик назорати орқали мажбурий меҳнатга фақат қоғозда ёки гапларда эмас, балки амалда барҳам беришимиз лозим.
Қуйи бўғиндаги ўзбошимча раҳбарларни фош этишда ҳукуматга ёрдам беришимиз керак.
Шу сабабли @paxta2018_bot манзилида "ПАХТА-2018" номли махсус бот очилди.
Агарда:
👉 Сизни иш, ўқиш ёки яшаш жойингиздан пахта теримига чиқишга мажбурлашаётган бўлса;
👉 Сиздан пахтага чиқмаслик эвазига пул талаб қилишаётган бўлса;
👉 пахта далаларида болалар меҳнатига гувоҳ бўлсангиз;
👉 ўз хоҳишингиз билан эркин теримчи сифатида пахта теримига чиққан бўлсангизу, лекин ётоқ, озиқ-овқат, меҳнат муҳофазаси бўйича етарли шароитлар бўлмаса ёхуд пахта терими учун меҳнат ҳақингизни ўз вақтида беришмаётган бўлса;
👉 ва шу каби бошқа муаммолар юзага келган бўлса унда зудликда хабар беринг.
Ҳар бир мурожаат албатта кўриб чиқилади ва муаммони бартараф этиш учун тегишли ташкилотлар жалб қилинади.
ЙЎҚОЛСИН, МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ!
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
