Маданият ва архив ходимларининг ойликлари оширилади

Matn15-may, 2018, 15:271 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Президент Шавкат Мирзиёев 14 май куни “Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Унга кўра, 2018 йил 1 июндан бошлаб:

👉 давлат маданият муассасалари артистлари, маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, ижодий ва бошқа ходимларининг, шунингдек, давлат архивлари бошқарув ходимлари ва мутахассисларининг меҳнат ҳақи миқдорлари ўртача 45 фоизга оширилади;

👉 давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимларининг малака тоифалари ва лавозимлари бўйича базавий лавозим маошларини белгилашни назарда тутувчи меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилади ҳамда лавозим маошлари ўртасидаги тафовутни кўпайтириш ҳисобига касбий ўсиш рағбатлантирилади;

👉 Ўзбекистон давлат цирки, ҳайвонот боғлари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кўзи ожизлар учун кутубхоналари ҳамда давлат архивлари ходимларининг алоҳида тоифаларига театр-концерт ташкилотларининг артистлари ва бадиий ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун белгиланган миқдорларда ҳар ойда тақдирлаш пули тўланиши белгиланди;

👉 концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган, юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан, норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 30 фоиздан 5 фоизгача пасайтирилади.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 7
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek